«Жалал-Абад тонги» (Жалал Абад облусу)

Арслонбобда ёнғоқ фестивали

Шу йилнинг 1 ноябрь куни Арслонбобда 4-ёнғоқ фестивали ўтказилди. Тадбир Германиянинг халқаро алоқалар бўйича жамияти (GIZ), ҚР Ҳукуматининг вилоятимиздаги мухтор ваколатхонаси, Бозорқўрғон туман давлат маъмурияти, ҚР Фанлар Академияси қошидаги ёнғоқ-мева институти ҳамда вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳамкорлигида уюштирилди.

Тинчлик посбонлари куни

1 ноябрда ҚР милициясининг ташкил топганига 93 йил тўлди. Шу муносабат билан ана шу қутлуғ сана арафасида Жалолобод шаҳридаги Барпи номли театр биносида милиция ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди. Унда ҚР Ҳукуматининг вилоятимиздаги мухтор вакилининг биринчи ўринбосари Мамасали Акматов, вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи, милиция полковниги Акилбек Мамасеитов, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлари, милиция фахрийлари, шунингдек, мукофотлаш учун чақирилган шахсий таркиб милиционерлари, журналистлар иштирок этишди.

Ўғилнинг ўчи

Қирғизистон Президенти А. Атамбаев «Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу байрамлар ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари нишонланади, дея хабар берди Президент маъмурияти. Фармон эълон қилиниши биланоқ унга Россия Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев муносабат билдирди. Унинг фикрича, “қирғизлар Россияга қарши кунни миллий байрам қилмоқчи” эканлар.

Газета узлуксиз чиқиб келмоқда

“Жалолобод тонги” газетаси 1991 йилда ташкил топиб, мана 26 йилдирки, узлуксиз чоп этилиб келмоқда. Бу орада кўплаб туман газеталари маблағ етишмаслиги туфайли ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишди. Айрим вилоятларнинг газеталари эса вақтинчалик тўхтатилиб, кейинчалик яна чиқишда давом этишди.

Қирқ йиллик қадрдонлар, қайдасиз?

Ҳарбий хизмат ўташни ҳар бир йигит кишининг муқаддас бурчи, деб биламан. Ватанни ёвдан ҳимоя этиш, унинг сарҳадларини қўриқлаш эр азамат йигитлардан жасурлик, мардлик, шижоатли бўлишни талаб қилади. Ҳарбий хизмат йигитларни тоблайди, чиниқтиради.

У кунларни кўрганмиз

Менинг ёшлигим Улуғ Ватан урушидан кейинги оғир тикланиш йилларига тўғри келган. Тўрт йилга чўзилган лаънати уруш совет халқининг, шу жумладан, қирғизистонликларнинг бошига не синовларни солмади, э-ҳе. Ўзимиз киймай, фронтчи жангчиларни кийдирдик, ўзимиз емай, фронтчи ака-опаларимизни едирдик. Немис фашистлари устидан буюк Ғалаба учун ўлиб-тирилсак-да, ахийри қонхўр ва газанда Гитлерни тиз чўктирдик.

Пахта терими қизғин паллада

Шу кунларда вилоятимизнинг пахтакор ҳудудларида ҳосил терими қизғин кетмоқда. Масалан, Сузоқ туманидаги Атабеков қишлоқ аймоғига қарашли Қизилбағиш қишлоғида яшовчи деҳқон Алимжон Холдоров бу йил 90 сотих ерда пахта ўстирган.

Яги кўприк қурилди

Бозорқўрғон туманидаги Могол қишлоқ аймоғида янги кўприк қурилиб, фойдаланишга берилди. Аниқроқ айтганда, Чкалов қишлоғини қишлоқ аймоғи маркази билан боғлаб турувчи кўприк эскириб, деярли яроқсиз аҳволда қолган эди. Унинг ўрнига янги кўприк қурилиши бошланиб, қисқа муддат ичида битказилди ва ўтган ҳафтада ушбу кўприкнинг очилиш маросими ўтказилди.

Қўшни давлатлар янада яқинлашди

Маданият автойўл ўтказиш жойининг очилиши билан қўшни Ўзбекистон биз учун янада яқинлашгандек бўлиб қолди. Чунки бунгача чегара берк бўлиб, чақирса бир-бирларига овози эшитиладиган икки республиканинг қўшни қишлоқларида яшовчи қардошлар бир-бирларига ўта олишмаётган эдилар.

Спикернинг вилоятимизга иш сафари

 

4 октябрь куни ҚР Жогорку Кенешининг раиси Чинибай Турсунбеков иш сафари билан Жалолобод вилоятига келди. Иш сафари чоғида унга ҚР Жогорку Кенешининг депутатлари Айтмамат Назаров, Айнура Осмонова, ҚР Ҳукумати Жалолобод вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Ы. Ызабеков, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамроҳлик қилишди.

Редакциянын аталышы: “Жалал-Абад тонги”
Тиражы: 1800
Мезгилдүүлүгү: айына 4 жолу
Дареги: Жалал-Абад областы, Жалал-Абад ш., Токтогул к., 22
Байланыш: (03722) 55159
Башкы редактор: Газибаев  Баатирбек