Яги кўприк қурилди
Бозорқўрғон туманидаги Могол қишлоқ аймоғида янги кўприк қурилиб, фойдаланишга берилди. Аниқроқ айтганда, Чкалов қишлоғини қишлоқ аймоғи маркази билан боғлаб турувчи кўприк эскириб, деярли яроқсиз аҳволда қолган эди. Унинг ўрнига янги кўприк қурилиши бошланиб, қисқа муддат ичида битказилди ва ўтган ҳафтада ушбу кўприкнинг очилиш маросими ўтказилди.
«Жалал-Абад тонги», Жалал-Абадская область
№42 от 16.10.2017 г.
Маросимда вилоят раҳбари К. Сатыбалдиев, Жогорку Кенеш депутати С. Нишанов, туман ҳокими А. Бегимкулов, Могол қишлоқ аймоғи бошлиғи ва маҳаллий аҳоли иштирок этишди. Вилоят ва туман раҳбарлари мазкур кўприкнинг ишга тушиши билан маҳаллий аҳолини табрикладилар.
Узунлиги 32,6 метр ва эни 4,5 метрни ташкил қилган ушбу кўприк қурилиши учун давлат бюджетидан 25 миллион сом маблағ ажратилган. Ушбу маблағ ҳисобидан кўприкдан ташқари 1,5 километр йўлга асфальт ҳам ётқизилади.
Могол қишлоқ аймоғидаги Чкалов қишлоғида 300 дан зиёд оила яшайди. Шунингдек, 1,5 минг киши яйлов сифатида фойдаланадиган майдонлар ҳам шу қишлоқ атрофида жойлашган. Шунинг учун ушбу кўприкнинг аҳоли учун фойдаси катта.
Ш. БАГИШЕВА
Жаны комментарийлер